Aномал иссиқ сабаб Қорақалпоғистонда айрим боғчалар вақтинча ёпилади
Келаётган ҳафтада кузатиладиган кучли иссиқлик туфайли Қорақалпоғистоннинг қатор туманларида мактабгача таълим муассасалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.
📅 Ёпилиш муддатлари:
• Амударё — 13–15 июль;
• Беруний, Тахиатош, Шуманай, Мўйноқ, Қонликўл, Тўрткўл — 13–17 июль;
• Нукус ва Хўжайли — 13–18 июль.
Ушбу чора болалар саломатлигини аномал иссиқ ҳаводан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
