Анжелина Жоли руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

Анжелина Жоли руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

Голливуд актрисаси Анжелина Жоли шошилинч равишда руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Тиббий муассаса анорексия ва булимияни даволашга ихтисослашган, деб ёзмоқда«MK.ru».

Хабар берилишича, Жоли бир неча йил аввал ортиқча вазн ҳақидаги миясига ўрнашиб қолган фикрлар сабабли мазкур касалхонага ётқизилган.

Келишган қоматга эришиш учун актриса 44 килограммгача озган, бунда унинг бўйи 170 сантиметрни ташкил қилган. Ўшанда тиббий муассаса ходимлари Жолига анорексияга қарши курашишга ёрдам берган.

Тахмин қилинишича, бу сафар руҳий тушкунликка актрисанинг ажрашиши билан боғлиқ жараёнлар сабаб бўлган. Жоли шифокорлар назорати остида икки ҳафта бўлади.

Шундан сўнг у «Малефисенте» фильмининг иккинчи қисмини суратга олиш ишларига қайтиши мумкин, актриса фильмда асосий ролни ижро этмоқда.

Актрисанинг мувозанатга солиб бўлмас ҳолатини унинг адвокати Лора Вассер ҳам таъкидлаган. У Анжелина билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган ва киноюлдузнинг характерини «заҳарловчи» деб атаган.

Вассер ҳар қандай низони тинч йўл билан ҳал қилишни маъқул кўради. Унинг фикрига кўра, актриса «қонга ташна ва Бреднинг болалари билан бўлган муносабатларни йўқ қилишни истамоқда».

Manba: 7news.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!