Анжелина Жоли Бутунжаҳон қочқинлар кунида Буркина-Фасога ташриф буюрди

Анжелина Жоли Бутунжаҳон қочқинлар кунида Буркина-Фасога ташриф буюрди

Кўп йиллар давомида БМТнинг хайрихоҳ элчиси бўлган актриса Анжелина Жоли Бутунжаҳон қочқинлар кунида Буркина-Фасога ташриф буюрди.

У мамлакат ички ишлар вазири Алфа Барри ҳамроҳлигида вертолётда Гудебадаги қочқинлар лагерига етиб келди, у ерда ўз мамлакатларидаги зўравонликлардан қочган минглаб малияликлар бошпана топишган.

“Мен 20 йилдан буён ҳар йили турли мамлакатлардаги қочқинлар билан бу кунни нишонлайман. Аммо мен ҳеч қачон дунёдаги қочоқларнинг аҳволидан ҳозирги каби ташвишланмаганман. Ҳақиқат шундаки, биз қўлимиздан келган ишларнинг ярмини қилмаяпмиз қочқинларнинг уйларига қайтишлари ёки Буркина-Фасо каби мезбон мамлакатларни қўллаб-қувватлаш учун ечимлар топиш керак. Кўп йиллар давомида улар асосий кўмак ва ҳимоя билан таъминлаш учун зарур бўлган гуманитар ёрдам юкини ўз зиммаларига олишган “, деди Жоли.

Актриса бу муаммога бефарқ бўлмаганларнинг барчасини қочқинлар масаласини ҳал қилишда ёрдам беришга чақирди.

Шунингдек, у Буркина Фасо Президенти Рок Каборе билан учрашди ва мамлакат ичидаги қочқинларнинг яшаш шароитлари билан боғлиқ гуманитар масалаларни муҳокама қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!