Аниқлик киритилди: Қўқонда мактаб директори рўзадор ўқувчиларни иссиқда югуртирганмиди?

Аниқлик киритилди: Қўқонда мактаб директори рўзадор ўқувчиларни иссиқда югуртирганмиди?

6 май куни ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги 8-мактаб директори дарсдан сўнг рўза тутган бошланғич синф ўқувчиларини иссиқ ҳавода мактаб ҳовлисида югуртиргани ҳақидаги хабар тарқалган эди. Фарғона вилоят прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Дарё га хабар берди.

Аниқланишича, Қўқон шаҳридаги 8-сонли умумий таълим мактаби 1928 йилда қурилган бўлиб, мактаб 608 нафар ўқувчига мўлжалланган ва ҳозирда 912 нафар, шундан 523 нафар бошланғич синф ўқувчилари таҳсил олиб келмоқда.

Ўрганиш давомида мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан 8-сонли умумий таълим мактаби директори ва бошқа мансабдор шахслари ҳамда ўқитувчилардан юқоридаги ҳолат юзасидан тушунтиришлар олинди.

Ҳолат юзасидан тушунтириш берган мактаб директори Ф.Жабборова ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар нотўғри эканлигини, жорий йилнинг 6 май куни тушлик вақтида дарслари тугаб уйга қайтаётган бошланғич синф ўқувчиларига ўзларини эҳтиёт қилиб юришларини айтиб, уларга ҳеч қандай тазйиқ ўтказмаганлигини билдирган.

Шу каби, мактаб ўқитувчилари ҳам ўз тушунтиришларида мактаб ҳудудида бунда салбий ҳолат умуман бўлмаганлигини баён қилишган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан бошланғич синф ўқувчилари билан педагог психологлар иштирокида суҳбатлашилганда, рўза тутган болаларни ҳеч ким мактаб ҳовлисида югуртирмаганлигини билдирган.

Ўрганиш давомида мактаб директори Ф.Жабборова томонидан жорий йилнинг 6 май куни рўза тутган бошланғич синф ўқувчиларини мактаб ҳовлисида югуртирганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмади , дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!