"Aniq.uz"га мурожаат қилишди: "Чироқчида ўқитувчини жазолашибди, аммо "пақ-пақ"лардан юриб бўлмай қолди-ку"

"Aniq.uz"га мурожаат қилишди: "Чироқчида ўқитувчини жазолашибди, аммо "пақ-пақ"лардан юриб бўлмай қолди-ку"

Олдинроқ Чироқчидаги мактаблардан бирида содир бўлган воқеа — ўқитувчининг пиротехника воситасидан фойдаланган ўқувчига куч ишлатгани ва бунинг учун жазолангани ҳақида хабар берган эдик. Айни шу хабар юзасидан "Aniq.uz"га бир қатор мурожаатлар келиб тушмоқда. Қуйида ана шундай мурожаатлардан бирини ҳавола этамиз. Хулоса ўзингиздан.

Ассалому алайкум. Чироқчидаги ўқитувчи пиротехника ишлатиб қўрқитиб юрган ўқувчига танбеҳ берганлиги учун энг кам иш ҳақининг 10 баровари миқдорида жаримага тортилибди ва ишдан бўшатилибди. Унда пиротехникани бемалол ишлатиб юриш керакми ўқувчи, танганинг иккинчи томони қани? Нима учун ўқитувчи танбеҳ бериб, ўз вазифасини бажарганлиги сабаб жаримага тортилди ва ишдан бўшатилди? Ўқувчи пиротехникани бемалол ишлатиб, бирор-бир ўқувчига ёмон оқибатларига олиб келса, яна ўша ўқитувчи жаримага тортилади, шундайми? Ўқувчиларга ким масьул, ҳозир қайси мактабга кирсангиз, ҳамма ёқда "пақ-пақ". Пиротехниканг олдини ким олади? 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!