"Aniq.uz"га жавоб келди: тез тиббий ёрдам ходимларига пул қонуний тўланган

"Aniq.uz"га жавоб келди: тез тиббий ёрдам ходимларига пул қонуний тўланган

"Aniq.uz"га йўлланган мурожаатга кўра, Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида тез тиббий ёрдам ходимларига, хусусан, ҳамшираларга белгиланган бир марталик рағбатлантириш пуллари тўлиқ берилмаганлиги иддао қилинган. Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 458-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларини рағбатлантириш тўловларини тўлаш бўйича кўрсатма хатига асосан рағбатлантириш маблағлари исоблаб тўланган.

Мазкур қарор ва кўрсатма хатга кўра мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни яхшилаш ва аҳоли саломатлигининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш тадбирларига жалб қилинган тез тиббий ёрдам чақирув бригадаларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ва бошқа ҳодимларга бир марталик моддий рағбатлантириш тўловларни қуйидаги; 

врачларга - 5.0 млн. сўм;

ўрта тиббиёт ходимлари (фелдьшер-ҳамшира) ва кичик тиббиёт ходимларига - 4.0 млн. сўм;

тез тиббий ёрдам автомобили(реанимобил) ҳайдовчиларга - 3.0 млн. cўм миқдорларда амалга оширилади.

Шунингдек, ушбу тадбирларга тегишли республика ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларининг буйруқлари асосида тегишли рўйхатга киритилган коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига бевосита жалб қилинган тез тиббий ёрдам чақирув бригадаларида фаолият кўрсатиб келаётган жорий йилнинг 1 июлига қадар ишга қабул қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларнинг (махсус бригадалар ходимлари бундан мустасно) штат бирлигига мутаносиб бироқ бир штат бирлигидан ортиқча тўланишига йўл қўйилмайди.

Бунда, агар ходим икки ва ундан ортиқ тез тиббий ёрдам бригадаларида кунлик график тақсимотлари асосида фаолият кўрсатаётган бўлса, бир марталик рағбатлантириш тўловлари ходимнинг ишлаётган асосий жойи ҳисобидан тўланади.

Кўриниб турибдики, тез ёрдам бригадаларида ишловчи тиббиёт ходимларига рағбатлантириш тўловлари штат бирлигига мутаносиб равишда тўлаб берилган. Яъни 1.0 ставкада ишловчи ҳамширага 4.0 млн сўм 0.5 ставкада ишловчи ҳамширага 2.0 млн сўм рағбатлантириш тўловлари тўлаб берилган.

Яъни, Тўрақўрғон туман тез тиббий ёрдам чақирув бригадаларида  89.25 ставка фельдшер-ҳамшира штати мавжуд бўлиб, бу штатлар учун ВССБдан 357 млн. сўм молиялаштирилган. (89.25*4000=357 млн сўм). Тўрақўрғон ТТБ тез  тиббий ёрдам чақирув бригадаларида ушбу 89,25 ставкада 163 нафар жисмоний шахс фаолият олиб бориши сабабли 89,25 ставка учун ажратилган 357 млн. сўмни 163 та жисмоний шахсга тақсимланганда 2 млн. 190 сўмдан  тўғри келган. 

Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти берилаётган рағбатлантириш пуллари тежалишидан манфаатдор эмас. Норози томон бу ҳақда аввал ТТБга мурожаат қилганида тегишли маълумотлар тақдим этилган бўлар эди. Зеро, ҳар қандай масалалар ижтимоий тармоқлар воситасида эмас, тегишли муассасаларда хал этилишини унутмаслик керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!