“Анҳор кафеси” ҳудудида қурилиш ишлари тўхтамагани сабабли ҳужжатлар прокуратурага топширилди

“Анҳор кафеси” ҳудудида қурилиш ишлари тўхтамагани сабабли ҳужжатлар прокуратурага топширилди

Огоҳлантиришга қарамасдан маданий мерос объекти ҳудудида қурилиш ишлари тўхтамади. Ҳужжатлар прокуратурага топширилди.

Бир қатор ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Навоий кўчасида жойлашган маданий мерос объекти “Анҳор кафеси” бузилаётганлиги ҳақида хабар эълон қилинди.

Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси томонидан юқоридаги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Бошқарманинг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, Маданий мерос агентлиги Илмий-эксперт кенгаши рухсатисиз қурилиш ишлари амалга оширилганлиги аниқланди.

Маълум қилинишича, ўрнатилган тартибда ҳолатга қонуний чора кўриш мақсадида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар прокуратурасига маълумотлар берилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси томонидан қурилиш ташкилотига огоҳлантириш берилди.

Қонунбузилиши юзасидан тўпланган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли судга даъво аризаси киритиш чоралари кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!