Ангренда томда ишлаётган эркак юрак хуружига учради

Ангренда томда ишлаётган эркак юрак хуружига учради

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи-диспетчерлик хизматига 2020 йилнинг 7 август куни соат 17.58 да Ангрен шаҳар Майдон МФЙ Офтоб кўчасидаги хонадонлардан бирида, уй эгаси Ш. исмли фуқаро яшаш уйи томини таъмирлаш мақсадида томга чиқиб ишлаётган вақтда, унинг организмида инсульт ҳолати содир бўлиб, қўл ва оёқлари ишламай қолганлиги, уни томдан олиб тушиш зарурлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига Ангрен шаҳар ФВБ 3-Ёнғин қутқарув қисми қутқарувчилари етиб бориб, фуқарони пастга олиб тушишган.

Кўмакка етиб келган тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар марказий шифохонасига олиб кетилган. Ҳозирги кунда фуқаронинг аҳволи яхши.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!