Ангренда пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Ангренда пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 2018 йил 12 ноябрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Аппартак маҳалласида жойлашган “Мубина Оил” АЁҚШ олдида ҳайдаб кетаётиб пиёда, шу маҳаллада яшаган У.А.ни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган.

Натижада У.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси агар сиз ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз ички ишлар органлари бўлинмаларига бориб ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўрайди. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!