Ангренда 2 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

Ангренда 2 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 16 январь, пайшанба куни кечқурун иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, 16 январь куни соат 23:00 да «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг 182-километрида ҳайдовчи Ж.З. «МАЗ» русумли юк автомобилини Наманган вилоятидан Тошкент шаҳрига бошқариб кетаётган вақтида ҳайдовчи Д.Н. бошқарувидаги MAN русумли юк автомобили унинг ортидан келиб урилган.

ЙТҲ натижасида транспорт воситалари техник шикастланган ва MAN ҳайдовчиси Д.Н. оёқ синиши жароҳати билан Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!