Англиялик қиз хитойлик болаларга исм танлаб бериш ортидан бойиб кетди

Англиялик қиз хитойлик болаларга исм танлаб бериш ортидан бойиб кетди

Англияда 19 ёшли Бо Жессап хитойлик гўдаклар учун инглизча исм танлаб бергани учун минглаб фунт стерлинг фойда кўради. Бу ҳақда Корреспондент.net хабар берди.

Биринчи марта қиз Хитойга отаси билан келган. Отасининг дўстлари ундан болаларига инглизча исм танлаб беришини сўраган. Интернетдаги қатъий сиёсат туфайли, Хитой аҳолиси инглиз тилидаги кўплаб ресурслардан фойдаланиш имконига эга эмас.

Ушбу саёҳатдан сўнг, Бо Жессап Хитой аҳолиси учун инглизча исм танлаш имконияти бўлган махсус сайт яратди. У хитойча билгани учун, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган очиқ ресурс яратишга муваффақ бўлди.

Сайтда исм танлаш учун ота-оналар боланинг жинсини ва улар болада ўзлари кўришни истаган хусусиятларни танлаши кифоя эди. Уч йил давомида 19 ёшли қиз 670 мингдан ортиқ болага исм танлашга ёрдам бериб, 260 минг фунтдан ошиқ фойда кўрди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!