Англияда бўрон туфайли минглаб уйлар эвакуация қилинди

Англияда бўрон туфайли минглаб уйлар эвакуация қилинди

Англия шимолида ва қирғоқ бўйидаги шаҳарларда минглаб уйлар 20 январь куни Буюк Британияга кириб келган “Кристоф” бўрони оқибатида эвакуация қилинди, деб хабар берди мамлакат фавқулодда хизмати.

Гап, хусусан, Манчестер ва унинг атрофидаги ҳудуд, шунингдек Уэльс ҳақида кетмоқда.

Кучли шамол, ёмғир ва қор ёғиши натижасида коммунал хизматлар ишламай қолган, электр узатиш тармоқлари шикастланган. Дарёлардаги сув сатҳи жуда хавфли даражага этгани боис минтақада тошқин хавфи мавжуд.

Англия шимолида яшовчиларга эса зарурат бўлмаса, уйдан чиқмаслик сўралган, Манчестер ва Ливерпул, шунингдек, Йорк ва Лидс ўртасидаги поездлар қатнови ҳам бекор қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!