Англия дарвозабонига қарши таҳдидлардан сўнг катта тергов ҳаракати бошланди

Англия дарвозабонига қарши таҳдидлардан сўнг катта тергов ҳаракати бошланди

Англия терма жамоаси ва "Эвертон" дарвозабони Жордан Пикфордга қарши таҳдидлардан сўнг полиция тергов бошлади, деб хабар берди “ Daily Mail”.

“Биз ҳозирда «Эвертон»нинг икки футболчисига қарши қилинган бир қатор тажовузкор хабарларни текширмоқдамиз. Детективлар одамларни аниқлаш бўйича текширувларни олиб боришмоқда ва агар қонунбузарликларни аниқласак, айбдорларни жавобгарликка тортиш учун чоралар кўрамиз. Ҳужумлар, таҳдид қилиш учун Интернетдан фойдаланаётганлар қонун чегарасидан ўтишмоқда”, дейилади полиция хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!