Ангела Меркель учун янги самолёт харид қилинади

Ангела Меркель учун янги самолёт харид қилинади

Германия мудофаа вазирлиги Airbus A330 ёки A350 самолётини харид қилиш ниятида. Бу ҳақда Коммерсантъ хабар бермоқда.

Авиапаркни кенгайтириш тўғрисидаги қарорга Меркелнинг самолёти носозлиги туфайли G20 саммитига кеч қолиб, унинг биринчи кунини ўтказиб юборгандан кейин келинди. Канцлер шундан сўнг Iberia компаниясининг оддий самолётига чиқишга мажбур бўлганди.

Бундай ҳолат қайтарилмаслиги учун экипажлар сонини кўпайтирамиз ва бир ёки икки янги узоқ масофага учадиган самолёт харид қиламиз , деди Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйнен.

Бунинг учун Германия бюджетидан 200 300 миллион евро ажратилади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!