Ангела Меркел Светлана Тихановская билан учрашади
Германия канцлери Ангела Меркел Белоруссия ҳукуматининг мухолифи бўлган Светлана Тихановская билан учрашади. Ушбу учрашув 6 октябрда Берлинда бўлиб ўтади.
Лукашенконинг асосий оппозицияси бўлган Светлана Тихановская бундан олдин Франция президенти Эммануел Макрон билан ушрашганди.
Тихановская 9 август кунги сайловлардан кейин ўз хавфсизлигини ўйлаб Белоруссияни тарк этганди. У Литвадан туриб белоруссияликларга видеомурожаатлар йўллади.
Айни пайтда Белоруссияда сиёсий беқарорлик ва Лукашенкога қарши халқ намойишлари давом этмоқда. Лукашенко ўзининг қасамёдини яширинча ўтказиб олиб, расман президентлик лавозимига киришган бўлса-да, кўпчилик давлатлар уни Белоруссия раҳбари сифатида тан олмаяпти. Шунингдек, Европа Иттифоқи Белоруссияга нисбатан янги санкцияларни жорий қилди.