Ангела Меркель Россияга ташриф буюради

Ангела Меркель Россияга ташриф буюради

Маълум бўлишича, буни Германия ҳукумати вакили Штеффен Зайберг брифингда айтиб ўтган. «Меркель 20 август куни Москвага боради. Дастур тафсилотлари келаси ҳафта эълон қилинади, лекин у президент Путин билан учрашиши аниқ», — деган Зайберг.

Москвага кўра, Россия раҳбари Меркель билан икки томонлама муносабатларнинг ривожланиши, шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш ниятида. Бундан ташқари, 22 август куни Украинага ташриф ҳам режалаштирилган. Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоровнинг сўзларига кўра, Владимир Зеленский билан учрашувда «Шимолий оқим-2» ва Донбассдаги вазият муҳокама қилинади.

Меркель чет элга канцлер сифатида оҳирги ташрифларидан бирини амалга оширмоқда. Сентябр ойида Германияда сайловлар бўлиб ўтади.

https://ria.ru/20210813/merkel-1745619192.html


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!