Андижонлик эркак 19 000 АҚШ долларига чув тушди

Андижонлик эркак 19 000 АҚШ долларига чув тушди

Шу йилнинг октябрь ойида фуқаро Ҳ.Н. Андижон шаҳар Бобур шох кўчасида С.Ф. исмли фуқарога Спарк ва Ласетти русумли автомашиналар олиб беришни айтиб, ундан 19 000 АҚШ долларини олган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, у берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Кўрилган тадбирлар натижасида Ҳ.Н. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!