Андижонлик аёл эрининг қотиллигини фош қилди

Андижонлик аёл эрининг қотиллигини фош қилди

Андижон шаҳрида қотиллик жинояти фош қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. Бу ҳақда "xabar.uz" хабар берди.

Маълум бўлишича, ўттиз тўрт ёшли фуқаро ўзаро жанжал натижасида У. У. ўзининг туғишган опаси Ш. У.ни (1979 йилда туғилган) бўғиб, қасддан ўлдириб қўйгач, жиноятини яшириш мақсадида жасадни уй ичидаги хоналарнинг бирига кўмиб ташлаган. Эътиборлиси - жиноят 2018 йилнинг декабрь ойида юз берган бўлиб, У.У.нинг турмуш ўртоғи ИИБга мурожаат қилганидан кейин кеча - 30 март куни фош этилди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан ЖКнинг (Жиноят кодекси) 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, У.У. ҳисбга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!