Андижонлик 92 нафар имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга “ИД” карталар расмийлаштирилиб берилди

Андижонлик 92 нафар имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга  “ИД” карталар расмийлаштирилиб берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ИД карталарни жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-6065 сонли Фармони талаблари асосида, Андижон вилояти ИИБ МваФРБ ҳамда унинг жойлардаги хизматлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 58 минг 181 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининиг идентификация “ИД” карталари расмийлаштирилиб берилди.

Хусусан, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ МваФР бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 9 минг 7 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация “ИД” карталари расмийлаштирилди.

Шунингдек, 2021 йил 6 сентябр куни тасдиқланган режага асосан Андижон вилояти ИИБ МваФРБ ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ МваФРБ ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, жами 92 нафар Андижон шаҳар “САХОВАТ” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида истиқомат қилаётган фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида мобил қурилма ёрдамида ўша эрнинг ўзида идентификация “ИД” карталари учун талабномалар шакллантирилди. Тайёр бўлган идентификация “ИД” карталар шу йилнинг 20 сентябр куни ушбу “САХОВАТ” уйининг ўзида, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси подполковник О.Н.Юлдашев, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи подполковник Д.Т.Исмаилов, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ МваФРБ бошлиғи подполковник С.Д.Зайидовлар иштирокида тантанали равишда топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!