Андижонлик 38 ёшли аёл 10-фарзандини дунёга келтирди

Андижонлик 38 ёшли аёл 10-фарзандини дунёга келтирди

Андижон шаҳридаги Янги ҳаёт маҳалласида истиқомат қилувчи Шукуржон ва Насибахон Қодироҳуновлар хонадонида 10-фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда Дарё мухбири хабар бермоқда.

Андижон вилояти перинатал маркази шифокорлари бугун, 11 март куни эрта тонгда туғруқни муваффақиятли амалга оширди. Ҳозирда онанинг ҳам, қиз фарзанднинг ҳам аҳволи яхши.

Фарзандларим Шукрона, Шунқорбек, Шоҳидбек, Шукуфа, Шукура, Шонисо, Шаҳина, Шавқия ва Шайҳуллонинг сафи яна бир нафарга кенгайганидан жуда хурсандмиз. Еттинчи қизимизга Шамсинур исмини қўйишни ният қилиб турибмиз. Юртимиздаги ҳар бир оилада соғлом ўғил-қизлар ўйин-кулгиси ҳамиша янграсин илоҳим , дейди оилабоши Шукуржон Қодироҳунов.

Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳридаги Боғишамол автомобиль бозори ҳудудида жойлашган Шукрона Шунқор Шоҳид хусусий корхонаси раҳбари бўлган ўн нафар фарзанднинг отаси Шукуржон Қодироҳуновнинг Микрокредитбанк АТБ Андижон вилояти филиали раҳбарияти билан келишолмай, кредит масаласида бир неча йилдан буён сарсон юргани ҳақидаги мурожаати бўйича олиб борилган журналистик суриштирув Дарё да эълон қилинган эди. 10 марта ота бўлган Шукуржон Қодироҳуновнинг Дарё га маълум қилишича, айни пайтда мазкур ҳолат эски ҳаммом, эски тослигича қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!