Андижондаги озиқ-овқат бозорида ёнғин: 1 млрд. сўмлик зарар етказилган

Андижондаги озиқ-овқат бозорида ёнғин: 1 млрд. сўмлик зарар етказилган

Ижтимоий тармоқларда 17 ноябрь оқшомида Андижон туманидаги улгуржи озиқ-овқат бозорида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. 

Аниқланишича, 2020 йил 17 ноябрь куни соат 21-15 ларда Андижон тумани, Султонобод маҳалласида жойлашган “Ёрбоши водий савдо” МЧЖга тегишли бўлган ошхона ва савдо дўконларининг умумий 692,9 кв/м. қисми ёниб, тахминан 1 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “б” банди (Оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!