Андижондаги ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди

Андижондаги ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди

Бугун, 25 ноябрь куни соат 03:25да Андижон вилояти Булоқбоши тумани “Исмоилий” маҳалласида жойлашган “Т.Ражабов” номли ошхонада ёнғин содир бўлган.

 Қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб келган ФВВнинг 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:35да ёнғинни ўраб олиб, соат 04:15да ёнғинни тўлиқ бартараф этдилар.

Маълумт учун, ҳолат юз берган жойдан Ёнғин ўчириш қисмигача бўлган масофа таҳминан 4 км.ни ташкил этади.

Ёнғин натижасида ошхонанинг 130 кв.м. майдонда шифт, том ва маиший хизмат буюмлари ёниб зарарланлан. Ёнғин сабаби ва моддий зарари миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!