Андижондаги ҳайвонот боғида шер қоровулнинг ўлимига сабаб бўлди. Бош прокуратура расмий маълумот берди

Андижондаги ҳайвонот боғида шер қоровулнинг ўлимига сабаб бўлди. Бош прокуратура расмий маълумот берди

Андижон шаҳри ва Хўжаобод тумани чегарасига жойлашган Ҳайвонот боғи да мудҳиш воқеа рўй берди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

Бахтсиз ҳодиса туфайли Хўжаобод тумани Хидирша МФЙ ҳудудида жойлашган, Усмонобод файзи масъулияти чекланган жамиятига қарашли Ҳайвонот боғи да қоровул бўлиб ишлаган, Хўжаобод тумани Кўприкбоши МФЙ яшовчи 45 ёшли Ҳ.А. ҳаётдан кўз юмган.

2018 йил 30 декабрь куни соат 20:50лар чамасида қоровул қафасда сақланаётган Симба лақабли шерга емиш бераётган чоғида ҳайвон унинг чап оёғининг сон қисмидан тишлаб, кучли тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.А вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га ушбу ҳодиса бўйича баъзи тафсилотларни маълум қилди.

Қайд этилишича, 2018 йил 30 декабрь куни соат 16:30 лар чамасида, «USMONOBOD FAYZI» МЧЖга қарашли Хўжаобод тумани Хидирша МФЙда жойлашган, ишга туширилмаган «Ҳайвонот боғи» соқчиси Х.А., жамиятда ҳеч ким йўқ вақтда, бу жойда боқилаётган 2 та шер йиртқич ҳайвони ёнига улар билан ўйнаш мақсадида бориб, қафас ичига кирганида, шерлар Х.А.га ташланган. 

Суд-тиббий экспертизасининг олинган дастлабки маълумотномасига кўра, «бўйин ва тананинг бошқа соҳаларида кўплаб очиқ яралар, тананинг орқа юзасида кўплаб ўткир ботиқ яралар жароҳатлари» етказилиши ва ўткир қон томир етишмовчилиги натижасида воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига туман прокурори, унинг 1-ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи ва тезкор тергов гуруҳи етиб борган.

Терговга қадар текширув туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув давомида 2018 йил 30 декабрь куни Суд-тиббий ва суд-криминалистик экспертизалари тайинланган.

Шунингдек 2018 йил 31 декабрь куни «Андижон вилояти бандлик бош бошқармаси»га «Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги» қоида талаблари бузилган ёки бузилмаганлиги юзасидан текширув тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!