Андижондаги эр-хотин жанжали қон тўкилиши билан якунланди

Андижондаги эр-хотин жанжали қон тўкилиши билан якунланди

2019 йил 14 март куни Андижон тумани Ойжамол маҳалласи Навбаҳор кўчасида яшовчи А.А. уйида оилавий жанжал туфайли бирга яшовчи рафиқаси М.А.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, аёл касалхонага ётқизилиб, эр қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!