Андижондаги аянчли ЙТҲ юзасидан маълумот

Андижондаги аянчли ЙТҲ юзасидан маълумот

🌐 Ижтимоий тармоқда тарқалган, Андижондаги аянчли ЙТҲда 3 нафар талаба ҳалок бўлганлиги айтилган хабар юзасидан маълумот

🔹Жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 03:40 ларда, Андижон вилояти, Жоҳонобод М.Ф.Й ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 441-километрида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.А. "Tracker" русумли автомобилда катта тезликда ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа урилган.

🔹Натижада, ҳайдовчи А.А. ва йўловчилар 2001 йилда туғилган А.Ю. ва И.А.лар кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

🔹Ҳодиса юзасидан Андижон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда белгиланган қоидаларга риоя қилиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!