Андижонда “заҳарли” дорилар фош этилди

Андижонда “заҳарли” дорилар фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Дўстлик чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги божхона қонун бузилиши ҳолати ўз вақтида аниқланди.

Қўшни мамлакат ҳудудидан постнинг кириш пиёда йўлаги орқали мамлакатимизга кириб келган фуқаро Д.М.нинг ҳаракатларига нисбатан божхона ходимларида шубҳа уйғонганлиги сабабли белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада ушбу шахс божхона назоратидан яширилган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 6 дона Трамадол ва Лирика каби таркибида наркотик моддаларини сақлайдиган дориларни юртимизга ноқонуний равишда олиб кираётгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

21 миллион сўмлик пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди

Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан мамлакатимиз сарҳадларига пиротехника воситаларини ноқонуний кириб келиши ва айланишининг олдини олиш борасида муайян ва мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Шаҳрихон туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Ф.О бошқарувидаги Nexia 2 русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина салон қисмида, бошқа бир фуқаро М.А.га тегишли бўлган қиймати 20 миллион 580 минг сўмлик 17 минг 160 дона ҳамда 560 минг сўмлик 8 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

Андижон вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланма савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро Н.Д. оқ целлофан пакетга ўралган ўткир ҳидли, оч яшил рангли наша гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани Олтинкўл туманида сотаётган вақтида қўлга олинди. Шундан сўнг суриштирув жараёнида фуқаро Н.Д. синиқ асфальт бўлаги орасига яширилган наша гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддани ҳам тақдим қилди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Н.Д. мазкур маҳсулот тарқатувчиси фуқаро Н.А.га бошлаб борди. Фуқаро Н.А Олтинкўл туманидаги қаровсиз ҳолатдаги бино ичида марихуана гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани яшираётган пайтида қўлга олинди.

Шундан сўнг фуқаро Н.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада хонадоннинг орқа томондаги омборхонасида 399,12 грамм ҳамда оғилхонадаги самоварга яшириб қўйилган, 155,14 грамм Гашиш гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида жами 490,66 грамм марихуана ҳамда 155,14 грамм гашиш гиёҳванд моддаси ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!