Андижонда ЙТҲ: икки нафар шахс вафот этди, яна тўрт нафари тан жароҳати олди

Андижонда ЙТҲ: икки нафар шахс вафот этди, яна тўрт нафари тан жароҳати олди

Андижон вилояти. 2020 йил 18 октябрь куни соат 15:00 да 40 ёшли Ф.Х., бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Балиқчи тумани Афсона МФЙ ҳудудидан ўтган Балиқчи-Ўрмонбек автомобиль йўлининг Ўрмонбек йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 53 ёшли А.Ў.,нинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада, “Nexia” автомашина ҳайдовчиси Ф.Х. ва йўловчи 53-ёшли Ж.М., ҳодиса жойида вафот этган. Ҳар иккила автомашинадаги яна 3 нафар йўловчи ва бошқа бир ҳайдовчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб касалхонага мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.  Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!