Андижонда янги микро ГЭС ишга тушди

Андижонда янги микро ГЭС ишга тушди

Андижон вилоятида янги микро Г"С ишга туширилади, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида қуввати 120 киловатт бўлган янги микро гидроэлектр станцияси ишга туширилади. Станцияда қуввати 30 кВтдан 4 та гидроагрегатлар ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида йилига 1 млн. 052 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, - дейилган хабарда.
Бунинг натижасида йилига 600 та хонадонни экологик тоза электр энергияси билан таъминлашга эришилади.
Айни пайтда мазкур ГEСда қувурларни монтаж қилиш ва созлаш ҳамда ишга тушириш ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда имзолаган қарорида 2017-2021 йиллар давомида, Ўзбекистонда 42та янги гидро электро станциялар қурилиши ва 32 та амал қилаётган ГЭСларни замонавийлаштириш айтиб ўтилган эди.

https://uzbektourism.uz/news/view?id=1873


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!