Андижонда хотини, қайнонаси ва қайнукасини пичоқлаган эркак ҳақида қўшимча маълумот берилди

Андижонда хотини, қайнонаси ва қайнукасини пичоқлаган эркак ҳақида қўшимча маълумот берилди

Аввалроқ Андижон вилоятининг Избоскан туманида эркак хотинини, қайнонаси ва 16 ёшли қайнукасини пичоқлагани ҳақида хабар берилган эди.

Вилоят прокуратурасининг ҳолат юзасидан қўшимча маълумот беришича, 12 сентябрь куни Избоскан туман "Тўрткўл" МФЙ Хотира кўчасида яшовчи фуқаро А.А. оилавий келишмовчиликлар туфайли турмуш ўртоғи Р.Ш, қайнонаси Р.М ва қайнукаси Р.Х. билан жанжаллашиб, уларга пичоқ билан тан жароҳати етказган.

Оқибатда, турмуш ўртоғи Р.Ш ва қайнонаси Р.М ҳодиса жойида, қайнукаси Р.Х. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 12 сентябрь куни вилоят прокуратураси томонидан фуқаро А.А га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида А.А.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!