Андижонда уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олинди

Андижонда уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олинди

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди.

Маълум қилинишича, 27 апрель куни Хонобод шаҳар Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Жараён давомида Қўрғонтепа туманида яшовчи аёл М.М. 250 минг сўм пул эвазига бир нафар эркак М.Б. ва аёл С.Б.га жинсий алоқа қилишга шароит яратиб бериб, фоҳишахона сақлаб келаётгани аниқланган. Олиб борилган терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давомида М.М.дан холислар иштирокида 150 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!