Андижонда уй-жой қуриш учун 150 млн. сўм кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Андижонда уй-жой қуриш учун 150 млн. сўм кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Фуқаро тижорат банкларининг биридан уй-жой қуриш учун 150 миллион сўм кредит ажратиб бериш ҳамда ҳеч қаерда ишламаса-да иш хақи ҳисобланганлиги ҳақида маълумотнома олиб бериш эвазига пора талаб қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Ж. бошқа бир фуқаро А.га танишлари ёрдамида тижорат банкларининг биридан уй-жой қуриш учун 150 млн сўм кредит ажратиб бериш ҳамда ҳеч қаерда ишламасада иш хақи ҳисобланганлиги ҳақида маълумотнома олиб бериш эвазига жами 1 900 АҚШ доллари ва 280 минг сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!