Андижонда суғурта пулларини ўзлаштирган собиқ директорнинг қилмиши фош бўлди

Андижонда суғурта пулларини ўзлаштирган собиқ директорнинг қилмиши фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан “C.i.” суғурта компаниясининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, компаниянинг Андижон суғурта маркази филиали собиқ директори А.Ю. банк муассасаларига бир хил рақамли полисларни бир неча маротаба тақдим қилиш ва суғурта полисларини сотувидан тушган 436,2 млн сўм суғурта пулларини компания ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!