Андижонда қарийб 160 млн сўмлик телефонларни ноқонуний йўл билан олиб келган эркак қўлга олинди

Андижонда қарийб 160 млн сўмлик телефонларни ноқонуний йўл билан олиб келган эркак қўлга олинди

Маълум бўлишича, Андижон вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Унда аниқланишича, Олтинкўл туманида 1981 йилда туғилган А.Б. исмли эркак бошқарувидаги «Cobalt» машинаси шубҳа остига олиниб, божхона бошқармасига олиб келинган. Текширув давомида автомобиль юкхонасида 2 дона полиетилен қопларга жойлаштирилган чет эл уяли алоқа воситалари борлиги маълум бўлган.

Таъкидланишича, божхона расмийлаштирувидан ўтмаган 12 хилдаги телефонларнинг сони 70 та бўлиб, умумий қиймати 156 800 000 сўмни ташкил қилган.

Уяли алоқа воситалари ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар далилий ашё сифатида олинган ва далолатнома асосида вақтинча сақловга қўйилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!