Андижонда портлаш содир бўлди

Андижонда портлаш содир бўлди

Жорий йилнинг 26 феврал куни таҳминан 10:30да Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиникасининг иситиш қозонхонасида қозон портлади. Бирламчи маълумотларга кўра, мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига, иситиш қозонининг носозлиги сабаб бўлган.

Воқеа натижасида, воқеа жойидан узоқ бўлмаган, флюорография хонасида навбатдаги тиббий кўрикдан ўтаётган Андижон шаҳри 4-сонли умум таълим мактабининг ўқувчилари жабрланган. Аниқланишича, 9-синфнинг 18 нафар ўқувчилари ва уларни кузатиб борган 4 нафар ўқитувчилари енгил жароҳат олган, уларнинг аҳволи қониқарли. Шунингдек, ўрта даражадаги жароҳатланган икки нафар ўқувчиларга тезкор ёрдам ко`рсатилган. Уларнинг ҳам саломатлиги қониқарли даражада.

Мазкур ҳолат юзасидан, содир бўлган вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Андижон шаҳар ҳокимияти, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими бошқармалари раҳбарлари ҳамда Узтрансгаз мутахассислари таркибидан иборат комиссия тузилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!