Андижонда пичоқбозлик: жиноят иши қўзғатилди

Андижонда пичоқбозлик: жиноят иши қўзғатилди

Андижон. 2020 йилнинг 06 март куни соат 18:00 да Андижон шаҳар Тикланиш кўчасида 17 ёшли Ш.А. ва 19 ёшли И.Қ.,лар ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолганлар, жанжал вақтида Ш.А., ёнида бўлган пичоқ билан И.Қ. нинг биқин қисмига уриб жароҳат етказган. Натижада И.Қ., касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давомида пичоқ ўрнатилган тартибда олинган, Ш.А., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!