Андижонда «Пахта» майдонини пайҳон қилган ҳайвон эгалари жавобгарликка тортилди

Андижонда «Пахта» майдонини пайҳон қилган ҳайвон эгалари жавобгарликка тортилди

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Балиқчи туман ИИБ томонидан фуқаро Ю.Ш 4 бош қорамоли, 11 бош қўйлари, яна бир фуқаро С.Н эса 7 бош қорамоли, 11 бош қўйларини назоратсиз қолдиришлари оқибатида «Орзухон ерлари» фермер хўжалигининг 40 сотих майдонига зарар етказилганлиги аниқланди, деб хабар беради Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Келтирилган зарар ҳисоблаб чиқилганида жами 3 460 000 сўм миқдорида эканлиги маълум бўлди, дейилади хабарда.

С.Н ва Ю.Ш.ларга нисбатан шу киннинг ўзида маҳалла фуқаролари иштирокида «Сайёр суд» мажлиси ўтказилиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан жавобгарлик белгиланди.

Яна бир шунга ўхшаш холат Избоскан туманида яшовчи фуқаролар Ю.С, М.М, Т.Ш. лар томонидан амалга оширилган. Уларнинг 2 бошдан жами 6 бош қорамоллари назоратсиз қолдирилиши оқибатида «Мирзақамбаров Абдувохид» фермер хўжалигининг 3 сотих майдонига зарар етказилган. Келтирилган зарар хисоблаб кўрилганида жами 1 200 000 сўм миқдорида бўлиб чиқди.

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан ҳам Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан жавобгарлик қўлланилиб, келтирилган зарар фуқаролар томонидан тўлиқ қопланди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!