Андижонда ошхоналардан бири ёниб кетди

Андижонда ошхоналардан бири ёниб кетди

Бугун, 17 июнь куни соат 06:52 да Aндижон вилояти Марҳамат тумани “Ўзбекистон” МФЙ, Ипак йўли кўчасида жойлашган “Бешбола” умумий овқатланиш ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:56 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:08 да қуршаб олинган ва соат 07:58 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида ошхона 3 қаватининг тахминан 250 кв.м. майдонда том, шифт ва ички қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!