Андижонда оммавий жанжал пичоқбозлик билан якунланди

Андижонда оммавий жанжал пичоқбозлик билан якунланди

Андижон. 2020 йилнинг 17 сентябрь куни соат 13:20 да Марҳамат тумани Қўрғонча МФЙ ўрамида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган Қўрғонча кўчасида 39 ёшли М.О. ва 31 ёшли Б.О.,лар бир гуруҳга бирлашиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, муқаддам ўрталарида бўлиб ўтган пул олди-берди масаласида,  54 ёшли М.Д., 31 ёшли Ж.Д. ва 17 ёшли Ж.Р., лар билан ўзаро жанжаллашиб, ҳеч бир сабабсиз, қўлида бўлган ўткир тиғли жисм билан уларга турли кўринишда тан жароҳатлари етказишган.

Ҳодиса жойидан 2 дона хўжалик пичоғи ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. М.О. ва О.Б., лар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!