Андижонда Nexia ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди

Андижонда Nexia ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 67 ёшли велосипед ҳайдовчиси Nexia-2 автомобили уриб юбориши натижасида вафот этди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов.

Андижон вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот гуруҳи инспектори Дониёр Алиевнинг маълум қилишича, 2021 йил 13 февраль куни соат 15:40 да Шаҳрихон тумани «Сарой» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга А-373 «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг 403-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Андижон—Бўстон йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 русумли автомобиль ҳайдовчиси тезликни меъёрдан ошириши ва бошқарувни йўқотиши оқибатида велосипед бошқариб келаётган 67 ёшли фуқарони уриб юборган ҳамда йўл четида тўхтаб турган «Москвич» автомашинаси ва Мунис мотороллерига бориб урилган. Оқибатда велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи эса бош мия чайқалиши, чап оёқ болдир қисмининг ёпиқ синиши тан жароҳати билан туман шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қўшимча қилинишича, ЙТҲдан кейин вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Саидолим Зингиров бошчилигида автоҳалокат тафсилотлари ўрганилиб, ҳодисанинг сабаб ва оқибатлари жамоатчилик вакиллари билан биргаликда муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «права»си йўқ 17 ёшли Cobalt ҳайдовчиси автобус бекати ва иккита Cobalt’га бориб урилгани хабар қилинганди.

Манба:daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!