Андижонда Миллий гвардия зобити Nexia’да ариққа тушиб кетди. Миллий гвардиячи вафот этди

Андижонда Миллий гвардия зобити Nexia’да ариққа тушиб кетди. Миллий гвардиячи вафот этди

23 апрель куни Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани Ўрта маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган 4Р-112 Балиқчи Андижон автомобиль йўлининг 3 километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум .бўлишича, Хўжаобод туманида яшаган ҳайдовчи, Миллий гвардия вилоят қўриқлаш бошқармаси алоҳида батальон сафдор ходими Н.Д. хизматдан ташқари вақтида ўзига тегишли бўлган Nexia русумли автомобилини бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиб йўл четида оқиб ўтган ариққа тушиб кетган. Натижада машина салони сувга тўлган, ҳайдовчи ундан чиқа олмай воқеа жойида вафот этган.

Ушбу иш юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!