Андижонда МИБ ходимининг "ножўя" хатти-ҳаракатлари ўрганилмоқда

Андижонда МИБ ходимининг "ножўя" хатти-ҳаракатлари ўрганилмоқда

Жорий йилнинг Telegram каналининг “BASTION” каналида Бюронинг Андижон шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Н.Хакимовнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хабар жойлаштирилди.

Хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси Н.А.Хакимов бошқарма бошлиғининг 01.01.2022 йилдаги буйруғи билан Бюронинг Андижон шаҳар бўлимига хизмат сафарига чақиртирилиб, унга бўлим бошлиғи ўринбосари вазифаси вақтинча юклатилган.

Бюронинг Андижон вилояти бошқармасига фуқаролар ҳамда Бюро ходимлари томонидан Н.Хакимовнинг хатти-ҳаракатларидан юзасидан шикоятлари келиб тушмаган.

Шунингдек, унинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.К.Насриддинов билан қариндошчилик алоқаси, меҳнат ва ижро интизомига зид равишда иш олиб борилаётгани, асоссиз равишда йиғилиш ўтказаётганлиги ҳамда ходимларга нисбатан қўп муомалада бўлиши ёки уларга тазйиқ ўтказаётганлиги ҳолатлари аниқланмаган.

Ҳозирда Н.Хакимовга нисбатан бўлган эътироз ва шикоятларни, бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари ўртасида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Аниқланган салбий ҳолатлар бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!