Андижонда карантиндан фойдаланиб, сифатсиз маҳсулотни қиммат нархда сотаётган фуқаро фош этилди

Андижонда карантиндан фойдаланиб, сифатсиз маҳсулотни қиммат нархда сотаётган фуқаро фош этилди

Давлат солиқ органлари ишонч телефонлари орқали озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошиб кетиши юзасидан қабул қилинган мурожаатлар тезда ўрганилиб, аниқланган муаммолар жойида ҳал этилмоқда.

Бундан ташқари, давлат солиқ хизмати ходимлари ҳудудлардаги бозорлар ва савдо мажмуаларида мониторинг тадбирлари ўтказмоқда.

Жорий йил 17 март куни Андижон туманида жойлашган “Куйганёр деҳқон бозори”да озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари сунъий оширилишининг олдини олиш тадбирлари давомида фуқаро С.М. ҳеч қандай ҳужжатларсиз, қиммат нархда ўсимлик ёғи сотаётганлиги аниқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!