Андижонда кафедра доценти фирибгарлик устида ушланди

Андижонда кафедра доценти фирибгарлик устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Унда Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти Г.Қ. дастлаб фуқаро Ш.Б.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб 8000 АҚШ доллари талаб қилгани, бироқ ҳужжат топшириш муддати ўтганлигини маълум қилиб, Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетига ўқишга киритиш эвазига талаб қилинган пуллардан 2 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан кафедра доценти Г.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!