Андижонда ишчи ўз ишхонасини ўмарди

Андижонда ишчи ўз ишхонасини ўмарди

Жорий йилнинг 4 январь куни ярим тунда номаълум шахс томонидан Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида жойлашган ошхоналарнинг биридан 15 млн. сўм пул ва видеокузатув мосламасининг хотираси ўғирлаб кетилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни мазкур ошхона ишчиси 1993 йилда туғилган Д. Ю. содир этганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!