Андижонда "Iсe rink" номли муз саройи фойдаланишга топширилди

Андижонда "Iсe rink" номли муз саройи фойдаланишга топширилди

“Marine Cinema” жамияти томонидан бунёд этилган муз саройи 350 нафар томошабин учун мўлжалланган бўлиб, 20х40 ўлчамга эга. Ушбу бинони қуриб битказиш учун тадбиркор томонидан 17 млрд сўм маблағ сарфланган.

Бундан ташқари ушбу спорт мажмуасида ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайликлар яратилган бўлиб, иштирокчилар кийим алмаштириш хоналари, умумий овқатланиш учун махсус "Food court«лар ҳамда «коньки» ижара маркази жойлашган.

Маросимни вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов кириш сўзи билан очиб, ушбу муз саройи келажакда спортнинг бу йўналишида ҳам Андижонлик ёшларимизни жаҳон майдонларида юртимиз байроғини юқори чўққиларга кўтарадиш ва тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Очилиш маросими давомида спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари иштирокчиларнинг олқишларига сабаб бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!