Андижонда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига буғдой тарқатилди

Андижонда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига буғдой тарқатилди

Андижон вилояти, Бўстон туманида фаолият юритаётган “Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери маъмурияти томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига буғдой тарқатилди.

Кластер маъмурияти томонидан Бўстон тумани Гузар маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар” рўйхатида бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож, бандлиги таъминланмаган аҳоли вакилларига 200 юз килограмдан буғдой тарқатилди.

-Маҳалладошларим каби менга ҳам агрокластер маъмурияти томонидан буғдой берилганидан руҳланиб кетдим, - дейди Гузар маҳалла фуқаролар йиғини “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаро Сайёрахон Султонова.

Маълумот учун мазкур “Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери маъмурияти томонидан қарийб 60 нафар фуқарога 200 юз килограмдан буғдой тарқатилди.

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,

“Сайёра фаввораси” хусусий корхонаси

пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери

матбуот хизмати ходими


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!