Андижонда эркак йиғиштирилмаган уй сабаб ёш келинни уриб ўлдирди

Андижонда эркак йиғиштирилмаган уй сабаб  ёш келинни уриб ўлдирди

Андижон шаҳрида яшовчи Т.С. ва Д.Ш.  турмуш қурганларига хали бир йил ҳам тўлмаган эди.

Аёл ишлар кўпайиб кетгани учун ишдан кеч кайтиб, овқат тайёрлаётган бир пайтда турмуш ўртоғи кўчадан кириб келади. Бу пайтда улар билан бирга яшайдиган хонадон катталари уйда бўлмаган. Ишдан кеч келганлиги, уйнинг саранжом-саришта эмаслиги сабаб ўртада жанжал бошланади. Эркак хотинини дўппослашгача бориб етди.

Калтакланиб, ҳушини йўқотган Д. шифохонага етиб бормасдан вафот этди.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасида марҳумада бош мия ёпиқ жароҳати, тери ости ва тўқималарга қон қуйилишлар, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, шилинма жароҳатлар, умуман, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари борлиги қайд этилган.

Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди раиси Абдурашид Исақов раислигида ушбу ҳолат бўйича суд иши кўриб чиқилиб, судланувчи, 1994 йилда туғилган Т.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди ва жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!