Андижонда эркак 3 яшар чақалоқнинг устидан қайноқ сув қуйди. Қизалоқ вафот этди

Андижонда эркак 3 яшар чақалоқнинг устидан қайноқ сув қуйди. Қизалоқ вафот этди

Андижонда маст эркак 3 ёшли қизчанинг устига қайноқ сув тўкиб юборди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилди.

Маълумотларга кўра, 2021 йил 11 январга ўтар кечаси соат 2:00 да Ж. (эркак) ўз уйида ижарада яшаётган аёлнинг хонасига кирган. У шаҳвоний нафсини қондириш мақсадида аёлга таклиф билдирган. Аёл эса ушбу таклифни рад этган. 

Қайд этилишича, ушбу эркак ва аёл аввалдан телефон орқали мулоқотда бўлишган. 

Эркак таклифи қабул қилинмагач аёнинг 2018 йилда туғилган фарзандининг устига 2 литр қайноқ сув қуйиб, оғир тан жароҳати етказган. 

Қизалоқ оғир куйиш жароҳатидан вафот этди.

Ушбу иш ЖИноят ишлари бўйича Андижон вилоят Булоқбоши судида кўриб чиқилди. Жиноятни содир этган эркакка суд 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!