Андижонда “Бошқарувни йўқотган Камаз сойга ағдарилиб кетди”

Андижонда “Бошқарувни йўқотган Камаз сойга ағдарилиб кетди”

Жорий йилнинг 18 октябр куни соат 02:30ларда Қува-Асака йўналишида ҳаракатланиб келаётган Фарғона вилояти, Фарғона туманида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро Э.Ш. бошқарувида бўлган "Камаз" русумли автомашинаси йўл четидан ўтган ариққа ағдарилиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқишига ҳайдовчининг чарчоқ ҳолатида автомашина бошқариши ҳамда бошқарув давомида ухлаб қолиши сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида автомашина техник шикастланган. Ҳайдовчи ва бошқа фуқаролар ҳеч қандай тан жароҳатлари олишмаган.

Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!