Андижонда блогер аёл суд биноси олдида очлик эълон қилди

Андижонда блогер аёл суд биноси олдида очлик эълон қилди

Андижонда блогер аёл ҳукумат биноси олдида очлик эълон қилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров айтиб ўтди.

Таъкидланишича, UZ DONG YANG қўшма корхонаси собиқ мутасаддиларига оид жиноят ишида адвокатларнинг судланувчиларни эҳтиёт чорасини ўзгартиришга оид илтимосномаси моддий зарар қопланмагани боис рад этилган. Ўзини блогер деб таништирган Фотима Жўраева ўз норозилигини билдириш учун суд биноси олдида очлик эълон қилган.

Кенгаш ушбу жиноят ишида Жўраева бирор тараф ҳисобланмаслиги, у судда фақат блогер сифатида иштирок этиши мумкинлиги ҳамда қатнашиб келаётганини қўшимча қилди.

«Адвокатларнинг илтимосномаси ва аризаси қаноатлантирилмаганига норозилик сифатида блогер очлик эълон қилмоқда. Унинг бундай ҳатти-ҳаракатини нафақат ҳуқуқий малакаси ва маданияти етишмаслиги, балки нохолислиги, сунъий равишда вазиятга сиёсий тус бериб, шу орқали жамоатчилик эътиборини тортган ҳолда босим ўтказиш деб ҳисоблаймиз», – деди Акбаров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!